04:11 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
134 0 0

Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари ўзларига ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг масъул ходимлари томонидан 297,8 млн сўмлик қувур ва қора металлар талон-тарож қилинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари - Н.Б. ва Б.У. ўзларига ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни
талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Асосий мавзулар