12:13 31 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
796 0 0

Тиббий маълумотномага кўра, таксист ёпиқ бош мия жароҳати, бурун суягининг синиши, бош юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши, бош мия пардалари остига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши, чап кўз оқиш пардасига қон қуйилиши оқибатида вафот этган

ТОШКЕНТ, 3 сен - Sputnik. Самарқандда таксичилар ўртасида юз берган жанжал бир кишининг ўлими билан якунланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса Оқдарё туманида рўй берган. Икки ёш маҳаллий такси ҳайдовчилари ўртасида йўловчи ташиш масаласида жанжал келиб чиққан ва улар бир-бирларини ножўя сўзлар билан ҳақоратлаганлар.

Таксичилардан бири - О.С. низони ҳал қилиш мақсадида, шу куни кечқурун иккинчи ҳайдовчи - Ш.Т. яшайдиган уйга келиб, "разбор" давомида иккиси яккама-якка урушишга келишишган.

Туманнинг "Уклон" қишлоғида жойлашган 36-сонли ўрта таълим мактаби футбол майдонида О.С ўзини ҳақорат қилганлигини рўкач қилиб, Ш.Т.нинг юзига мушт тушириб, танасининг турли жойларига оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Ш.Т. ҳушидан кетиб йиқилган,  О.С. эса ҳодиса жойидан кетиб қолган.

Ҳодиса жойида яна уч киши бўлган. Улар Ш.Т.ни ҳушига келтиришга уринишган, аммо натижа бўлавермагач, йўлда кетаётган машинани тўхтатиб, жабрдийдани тез ёрдам бўлимига олиб боришган. Шифокорлар уринишига қарамасдан Ш.Т. олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.

РСТЭИАМ Самарқанд филиали тиббий маълумотномасига кўра, Ш.Т.нинг танасида ёпиқ бош мия жароҳати, бурун суягининг синиши, бош юмшоқ тўқималари остига қон қуйилиши, бош мия пардалари остига ва тўқимасига қон қуйилиши, бош миянинг лат ейиши, чап кўз оқиш пардасига қон қуйилиши аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.С., га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жинояти иши бўйича О.С., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Асосий мавзулар