Тошкентда ЙТҲда жароҳатланган инспектор вафот этди

© ГУВДВ Ташкенте водитель сбил сотрудника ДПС - фото
В Ташкенте водитель сбил сотрудника ДПС - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хизмат вазифасини ўтаётган вақтда Lacetti уриб юборган 30 ёшли ЙПХ инспектори жонлантириш бўлимида вафот этди.

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Тошкентнинг Миробод туманида содир бўлган ЙТҲда жароҳат олган ЙПХ инспектори касалхонада вафот этди деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати. 

Хабарда айтилишига кўра, воқеа 1 сентябрь куни соат 19.00да содир бўлган. Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида ҳужжатларни текшириш мақсадида “Captiva”  русумли автомобилни тўхтатиган. Катта сержант ҳужжатларни ҳайдовчига қайтариб, транспорт воситасини айланиб ўтиб йўл чети томон юрган.

"Шу вақтда 19 ёшли Темурбек М. бошқарувида бўлган “Lacetti” автомобили Миробод кўчасидан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган “Captiva” автомобилига тўқнашгач, инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб юборган", - дейилади хабарда.

ЙТҲ оқибатида 30 ёшли ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров бадан шикастлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган эди.

Бўлиб ўтган ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун прокуратурага йўналтирилади.

© ГУВДВ Ташкенте водитель сбил сотрудника ДПС - фото
Тошкентда ЙТҲда жароҳатланган инспектор вафот этди  - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте водитель сбил сотрудника ДПС - фото
Янгиликлар лентаси
0