16:17 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
258 0 0

Йигитлардан бири олган тан жароҳатлари билан 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Суд-тиббий экспертизаси жабрдийдага оғир тан жароҳати етказилган, деган хулоса берган.

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Тошкент шаҳри ўзаро гап талашиб қолган йигитлар ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якун топди, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ ахборот-хизмати.

Хабарга кўра, ҳодиса Олмазор туманидаги кафелардан бирида рўй берган. 22 ёшли Хикматулло тўрт нафар танишлари билан кафеда ўтирган вақтида 24 ёшли Темур билан ўзаро гап талашиб қолган. Можарони оғзаки ҳал қилиш учун кўчага чиқишган вақтида, Хикматулло ёнида олиб юрган пичоқ билан Темурга тан жароҳатлари етказган. 

Натижада, жабрдийда олган тан жароҳатлари билан 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Суд-тиббий экспертизаси жабрдийдага оғир тан жароҳати етказилган, деган хулоса берган.

Ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлинмаси томонидан Хикматуллога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши бўйича Хикматулло Ўзбекистон ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми "е" банди (безорилик оқибатида қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, Ўзбекистон ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда.

Асосий мавзулар