18:30 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
531 0 0

Олтиариқ туманида 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. йўлда ухлаб қолиб, КамаАЗ юк машинаси тагига кириб кетган.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Фарғона вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида икки киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 6 сентябрь куни Олтиариқ тумани, Ҳамза МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-148Б автомобиль йўлининг 5-километрида содир бўлган. 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. йўлда ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Натижада қаршисидан келаётган “КамАЗ-53212” русумли юк автомобили билан тўқнашган.

В Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое
В Ферганской области столкнулись “Спарк” и КамАЗ: погибли двое

ЙТҲ оқибатида 29 ёшли “Спарк” ҳайдовчиси С.Ф. ва йўловчиси А.Н.лар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар