18:22 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
168 0 0

Илгари гиёҳвандлик моддалари етиштириш учун 11 йил қамалиб чиққан 70 ёшли фуқаронинг уйидан 6 кг марихуана ва 26 туп каннабис мусодара қилинди.

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент вилояти Қибрай туманида дала ҳовлисида кўп миқдорда каннабис ўсимлиги етиштириб, уйида марихуана сақлаб келаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу тадбир ИИББ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган.

Таъкидланишича, 2011 йил­да тақиқланган экинлар, яъни, гиёҳвандлик моддалари етиштириш ва ўтказиш билан шуғуллангани учун 11 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бугунги кунда озодликда бўлган 70 ёшли нафақахўр Б.Д. дала ҳовлисидаги иссиқхонасида жами 26 туп каннабис (таркибида гиёҳванд моддаси бўлган) ўсимлигини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг хонадонида 6 кг марихуана гиёҳвандлик моддаси сақланаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси ҳамда 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар