05:13 25 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
83630

“Безорилик” моддаси билан очилган жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Наманганда икки эркакни дўппослаган Гулсанам Алижоновага нисбатан жиноят иши тугатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулсанам Алижоновага нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши очилган эди.

Кейинчалик маълум бўлишича, у опасини кузатишга чиққанида калта шорти ва футболкада бўлгани учун масхара қилган йигитларга жавоб қайтарган ва шаънини ҳимоя қилган.

Гульсанам Алиджонова
Гульсанам Алиджонова

Гулсанам 23 ёшда, ҳозирда Наманган давлат университетининг жисмоний маданият йўналиши сиртқи бўлимида, 3-босқичда таҳсил олади. Оилада 6 нафар фарзанднинг кенжаси. Бокс, каратэ билан шуғулланган. Икки йилдан бери таэквондо WTF бўйича машғулотларга қатнашади. Шу йўналишда Ўзбекистон биринчилиги совриндоридир.

У сўнгги пайтларда волонтёрликда ҳам  ўзини синаб кўрган. Норин тумани ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш билан машғул бўлган.

Асосий мавзулар