Сурхондарё ўрмон хўжалигида йирик ёнғин содир бўлди - видео

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишПал сухой травы
Пал сухой травы  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги ўрмон хўжалигида 50 гектар майдонни қамраб олган ёнғин содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Сурхондарё вилояти ўрмон хўжалигида содир бўлган йирик ёнғинни бартараф этдилар, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.  

Хабарда айтилишига кўра, ёнғин Шеробод туманидаги “Қизириқ” ўрмон хўжалиги ҳудудидаги “Гуримбулоқ” тоғли масканида содир бўлган. Қуруқ ўт ёниши сабабли ҳосил бўлган олов 50 га атрофидаги майдонни қамраб олган.

Офатга қарши курашга Сурхондарё ФВВсининг ўнлаб махсус техника воситалари шахсий таркиб сафарбар қилинди. Ундан ташқари ФВДТга кирувчи бошқа хизматлар ходимлари ҳам яқиндан кўмаклашдилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 88 моддасига кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш учун БҲМнинг 3 бараваридн 5 бараваригача жаримага тортилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0