Таниқли хонанда карантин қоидаларига амал қилмай тўй ўтказганлик учун жаримага тортилди

© Sputnik / AlexTikhomirovСвадебные кольца
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонанда Воҳиджон Исоқовнинг тўйида 50 нафардан зиёд меҳмон иштирок этган. Қоидабузарлик учун у 1 115 000 сўм жаримага тортилди.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Тошкентда хонанда Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларига амал қилмай ўтказган тўйи учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Гости танцуют на узбекской свадьбе - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 11 та тўйда карантин талабларига риоя қилинмади

Аввалроқ интернетда пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида амалдаги санитария-эпидемиология талабларини бузган ҳолда ўтказилган тўй тадбири ҳақида хабар тарқалган эди. Фото ва видеоларда меҳмонлар сони 50 нафардан ошганини кўриш мумкин.

“СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вҳхиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилди. Унга БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди”, - дейилган хабарда.

ИИББ фуқаролардан санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашни сўраган ва турли маросимлар фуқаролар ва уларнинг яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган.

Янгиликлар лентаси
0