Паркент ҳокимлиги харид қилган “Captiva” юзасидан Бош прокуратурага сўров юборилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Генеральной прокуратуры Узбекистана
Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Паркент тумани ҳокимлиги “Captiva” автомобилини 260 млн сўмга сотиб олгани тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Captiva” русумли автомобиль сотиб олингани тўғрисидаги хабар юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” автомобили 260 млн сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқаларига алоҳида урғу берилган.   

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги “Captiva” харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган.

“Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди”, - дейилган хабарда.

Хабарда ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.

Янгиликлар лентаси
0