07:02 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
145 0 0

Чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Ҳозирча уни ким ташлаб кетгани маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида пост-патруль хизмати ходими кўчага ташлаб кетилган янги туғилган чақалоқ (қиз)ни топиб олди. Бу ҳақда “Замон” дастурида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, чақалоқ 27 сентябрь куни Термиз шаҳридаги 12-меҳрибонлик уйининг дарвозаси тагига ташлаб кетилган. Шу ҳудуддаги ички ишлар ходими эрталаб соат 06:00 ларда дарвоза тагидаги қопдан чақалоқни топиб олади ва дарҳол тез тиббий ёрдамга хабар беради.

Шундан сўнг тез ёрдам ходимлари келиб, чақалоқни вилоят перинатал марказига олиб кетишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Пост-патруль хизмати ходимининг сўзларига кўра, ҳозирча чақалоқни ким ташлаб кетгани маълум эмас.

“Чақалоқни ким ташлаб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейди ППХ ходими Сарвар Қурбонов.

Асосий мавзулар