23:44 23 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
289 0 0

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Хусусан, ҳудудларида депутатликка сайлаш, иш ва ўқишга жойлаштириш, пахта теримини ташкил қилиш билан пул ишламоқчи бўлганлар қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида депутатликка сайлаш, иш ва ўқишга жойлаштириш, пахта теримини ташкил қилиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида Халқ депутатлари туман кенгашларидан бирининг депутати бўшаб қолган жойлар учун туман кенгаши депутатлигига сайланишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бир фуқародан 3000 доллар сўраган. Мазкур депутат аванс сифатида 1500 доллар олган вақтида ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.

Шунингдек, Сирдарё вилояти Боёвут туманида истиқомат қилувчи, ҳозирда ҳеч қаерда ишламайдиган 18 ёшли фуқаро Гулистон шаҳрида яшовчи ўзининг 17 ёшли жиноий шериги билан бирга бир фуқаронинг ишончига кириб, уни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг учун жиноий шериклар 2000 доллар олган вақтда қўлган тушган.

Андижон вилояти Избоскан туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган шахс Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Қирғизистоннинг Ўш давлат университети тиббиёт факультетига ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 23 ёшли фуқаро 1350 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Самарқанд вилояти Булунғур тумани тиббиёт бирлашмасининг кўп тармоқли марказий поликлиникаси ходими 1200 доллар эвазига бир фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига фаррошликка ишга киришида ёрдам беришини айтган. Марказий поликлиника ходими дастлаб 400 доллар олган. Орадан бир оз муддат ўтиб, поликлиника ходими қолган 800 долларни олаётган вақтида ушланган.

Жиззах вилояти Бахмал туманида икки марта судланган фуқаро маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг раҳбаридан 2020 йилги пахта теримига хўжалик номидан ўзи ёлланма ишчиларни топиб, жўнатиб беришни айтиб, бунинг учун 6 миллион сўм талаб қилган. Судланган фуқаро агар фермер ушбу пулни бермаса, у ҳокимиятда ишлайдиган танишлари орқали мазкур фермер хўжалиги ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилган. Айтилган пулдан 5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу аниқланган ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар