13:21 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
306 0 0

“Uchtepa Outlet Centre” савдо мажмуасида ёнғинни ўчиришга 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинди.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги савдо мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда ёшилишича, бугун соат 8:49 да тумандаги Фарҳод кўчасида жойлашган “Uchtepa Outlet Centre” савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин натижасида мажмуанинг ички ва том қисми 1500 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 8:54 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 9:54 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 10 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

В торговом центре Uchtepa Outlet произошел крупный пожар
Пресс-служба МЧС Узбекистана
В торговом центре Uchtepa Outlet произошел крупный пожар

Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Асосий мавзулар