Самарқандда товламачи блогерга жазо тайинланди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Булунғур туманида танқидий мақола ёзиш билан қўрқитиб, 2 ташкилотдан 1,2 млн сўм ундирган сохта блогерга жазо тайинланди.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида 2 ташкилотдан товламачилик йўли билан 1 миллион сўмдан зиёд пул олган сохта блогерга жазо тайинланди.

Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, ўзини блогер деб таништирган фуқаро Д.Р. 2020 йилнинг май—июль ойларида ижтимоий тармоқларга “Булунғур деҳқон бозори” масълулияти чекланган жамияти фаолияти бўйича 3 марта танқидий ва нотўғри мақолалар ёзган.

Гадалка - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда товламачи аёл ўз мижозини антиқа тарзда чув туширди

Мазкур мақолаларни оммага ошкор этмаслик эвазига бозор раиси И.С.дан ўзининг номига очилган пластик картасига пул маблағлари ўтказиб беришни талаб қилган ва 2020 йил июль—август ойларида жами 980 минг сўм пулни ўзлаштиришга эришган.

Бундан ташқари, сохта блогер жорий йил августида “Булунғуртумангаз” филиали суюлтирилган углеводорли газ фаолиятига оид ижтимоий тармоқларга бир маротаба танқидий мақола ёзган. Кейинчалик яна салбий мазмундаги мақолалар ёзиб, уни оммага ошкор этмаслик эвазига филиал мутахассиси С.Ҳ.дан пул талаб қилган. Натижада 10 август куни 300 минг сўм пулни ўзганинг пластик картасига ўтказилишга эришган.

Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди судланувчи Д.Р.ни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди (Товламачилик) билан айбдор деб топган. Унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0