22:06 23 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
195 0 0

Боёвут туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Сирдарёнинг Боёвут туманида турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Боёвут тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 6 ноябрь куни соат 13:35 ларда берган хабарига кўра, туманнинг “Қаропчи” маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ш.М. ҳамда унинг 21 ёшли турмуш ўртоғи Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан ис газидан кучли заҳарланиб, уйида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эр-хотиннинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Теглар:
Боёвут тумани, Сирдарё вилояти, заҳарланиш, ис гази

Асосий мавзулар