04:38 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
613 0 0

Қиз унга турмушга чиқмаслиги ҳақида айтгач, 27 май куни машъуқасидан ўч олиш пайида қизнинг Фарғонадаги хонадонига боради ва эшик очиқлигидан фойдаланиб, уйга кириб олади.

ТОШКЕНТ, 21 ноя - Sputnik. Андижонлик йигит севгилиси томонидан рад этилгач қотилликка қўл урди ва оқибатда 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди, деб хабар бермоқда маҳаллий "Севимли" телеканали.

Хабарда айтилишича, андижонлик йигит Муҳаммаджонов Инстаграм орқали фарғоналик қиз - Пирматова билан танишиб, уни ёқтириб қолади. Бир неча бор учрашгач, қизга уйланмоқчи эканлигини айтади.

Қиз унга турмушга чиқмаслиги ҳақида айтгач, 27 май куни машъуқасидан ўч олиш пайида қизнинг Фарғонадаги хонадонига боради ва эшик очиқлигидан фойдаланиб, уйга кириб олади.

Шундан сўнг қизнинг уйда бўлган янгасининг қорнига ўзи билан олиб келган пичоқни суқади ва аёлга оғир шикаст етказади. Шундан сўнг қизга телефон қилади. Шу орада янганинг икки ойлик чақалоғини йиғидан тўхтата олмай, ёстиқ билан димиқтириб ўлдиради.

Қиз хонадонига етиб келгач, унга ҳам бир неча бор пичоқ уради. Хонадондаги шовқинни эшитган қўшни эшикни тақиллатиб, милицияга қўнғироқ қилишини айтгач, қўрқиб кетган қотил воқеа жойини тарк этади.

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг ҳукми билан йигит Жиноят кодексининг 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. 
Шарҳлар

Асосий мавзулар