23:14 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
201 0 0

Қибрай тумани, Гулистон-3 кўчаси, 15-уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Чақнаш оқибатида уйнинг бир қисми қулаб тушди.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.

Ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар