Сурхондарё вилоятидаги масжидда қотиллик юз берди

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат юзасидан қотилликда гумонланаётган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Шеробод туманидаги жоме масжидида қотиллик юз берган. 

Бош прокуратура матбуот-хизмати ҳодиса Шеробод туманида жойлашган жомеъ масжиди биносида 22 декабрь куни юз берган.

Расмий маълумотларга кўра фуқаро М.Ш. (1974 й.т., ишсиз) шу масжиднинг котиби Ш.Г. билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унга тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи Ш.Г. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонага олиб кетилаётганида йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0