Тошкентда фоҳиша мижозини танишлари билан тунади

© AFP 2023 / VALERY HACHEДевушки легкого поведения
Девушки легкого поведения - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фоҳишалик билан шуғулланувчи фуқаро мижози билан гаплашиб турган вақтида унинг ёнида телефон ва пуллари борлигини кўради.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Тошкент шаҳри Бектемир туманида икки номаълум шахс 24 ёшли фуқарони тунаб кетди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Ҳодиса “Compas” савдо марказининг орқа тарафида содир этилган. Жиноятчилар 24 ёшли Тоҳиржон А.га нисбатан ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг нархи 100 долларлик “RedMI-5 Plus” телефони ва 500 долларини очиқдан-очиқ талон-торож қилишган. 

Тергов-тезкор тадбирлар натижасида 18 ёшли Акбархўжа У., 23 ёшли Умид Х. ва фарғоналик 34 ёшли Рухсорахон Х.лар ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб ушланган.

Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлган “ўта тажрибали” фоҳиша қўлга олинди

Аниқланишича, фоҳишалик билан шуғулланувчи Рухсорахон Х. мижоз сифатида келган фуқаро Тоҳиржон А. билан гаплашиб турган вақтида унинг ёнида телефон ва пуллари борлигини кўради. Кейин бу ҳақда юқоридаги танишларига хабар беради. Улар эса қоронғу ва овлоқ жойда жабрланувчини тунаб кетишади.

Термизда икки фоҳиша аёл чет элликни тунаб кетди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а, в” бандлари (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Акбархўжа У. ва Умид Х.ларга нисбатан қамоққа олиш, фуқаро Рухсорахон Х.га эса муносиб хулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат  эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0