Наманганда икки йигит ўғирлаган 16 ёшли қиз ўзини машинадан ташлаб ҳалок бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в городе
Автомобильное движение в городе  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки йигит қизнинг дугонаси билан боғлиқ муҳаббат можароси ҳақида гаплашиб олишни ва бу масалада ёрдами кераклигини айтишган. Шундан сўнг қизни “Дамас” машинаси ўтқазиб, уни ўғирлаб кетишган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Наманган вилоятининг Норин туманида 16 ёшли қиз ўзини ҳаракатланиб кетаётган автомашинадан ташлаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, жорий йил 20 декабрь куни соат 23:30 ларда Наманган вилояти Норин туманида яшовчи 18 ва 20 ёшли йигитлар олдиндан жиноий тил бириктириб, маст ҳолатда тумандаги “Чангитма” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида ижарада яшаб келган, асли учқўрғонлик бўлган 16 ёшли қизнинг олдига боришган. У билан қизнинг дугонасига боғлиқ муҳаббат можароси ҳақида гаплашиб олишни ва бу масалада ёрдами кераклигини айтишган. Шундан сўнг йигитлар қизни “Дамас” машинаси ўтқазиб, уни ўғирлаб кетишган.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди

Қиз эса улардан қутилиш мақсадида юриб кетаётган автомашинанинг эшигини очиб, ўзини ташлаб юборади.

Йигитлар автомашинани тўхтатади ва йигитлардан бири қизни йўл четига олиб чиқади. Бу вақтда иккинчи йигит ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” автомобилида қўрқиб қочиб кетади.

Йўлдан ўтиб кетаётган “Ласетти” автомашинаси ҳайдовчиси қизни шифохонага олиб борган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай қиз шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Аниқланишича, қиз ўғирлаб кетилган хонадонда Учқўрғон туманидан икки нафар, Норин туманидан бир нафар қиз ўқишга кириш учун тайёрлов курсларида ўқиш мақсадида бир ярим ойдан буён яшаб келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган хавф остида қолдириш) ва 137-моддаси 3-қисми “б” банди билан (оғир оқибатларга сабаб бўлган одам ўғирлаш) жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0