Чилонзорда Nexia автомобили ёниб кетди

© ЙХХББАвтомобиль сгорел в результате короткого замыкания
Автомобиль сгорел в результате короткого замыкания - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда сигнализация тизимидаги қисқа туташув оқибатида автомобил ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким зарар кўрмаган.
ТОШКЕНТ, 6 янв - Sputnik. Бугун соат 14ларда, Чилонзор тумани, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасида Nexia автомобоил ёниб кетди деб хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати. 
Хабарда айтилишига кўра, ёнғин автомобилнинг сигнализациясида тизимида содир бўлган қисқа туташув туфайли юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилнинг салони ва томи эшиклари ёнғиндан зарарланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Янгиликлар лентаси
0