03:44 19 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
134 0 0

Бош прокуратура Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Бош прокуратура Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Натижада Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушгани хабар қилинган эди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан бинонинг қулаб тушиши сабабларини ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган ва иш олиб бормоқда.

Теглар:
Бош прокуратура, жиноят иши, Жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаши, Жиззах

Асосий мавзулар