03:52 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
493 0 0

Декабрь ойи бошида касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов ўз танишлари олдида Катта Фарғона каналига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.

ТОШКЕНТ, 13 янв - Sputnik. Бош прокуратура матбуот-хизмати ижтимоий тармоқларда Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидирилаётганлиги ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотга кўра, 2020 йил 22 декабрь куни Ёзёвон туманида туғилган, 2-сонли касб-ҳунар мактаби талабаси Абдулазиз Абдурасулов вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани Тараққиёт маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган.

Вояга етмаган Абдулазиз Абдурасуловни қидириб топиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Асосий мавзулар