Ўтган йили Ўзбекистонда мансабдорлар энг кўп қайси жиноятга қўл урди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2020 йилда жами 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Улар давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм моддий зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. 2020 йил давомида республика бўйича жами 1148 та жиноят иши бўйича 1723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
© Бош прокуратура матбуот хизматиМансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили - Sputnik Ўзбекистон
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва  399  нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
© Бош прокуратура матбуот хизматиМансабдор шахслар жиноятчили таҳлили
Мансабдор шахслар жиноятчили таҳлили - Sputnik Ўзбекистон
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.
Янгиликлар лентаси
0