Тошкентда 25 минг доллар эвазига дўкон ваъда қилган бозор масъули қўлга олинди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Oбуна бўлиш
“Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ муҳандиси ва унинг шериги фуқарога 25 минг доллар пора эвазига у ерда қурилиши режалаштирилаётган дўконни аукцион орқали олиб беришни ваъда қилган
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкентда “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖда қурилиши режалаштирилган дўконни 25 минг долларга аукцион орқали олиб бермоқчи бўлган бозор масъули ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Sputnik нашрига маълум қилди.
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Самарқанд вилоятида мактаб ва сув чиқариш қурилиши баҳонасида 872 млн сўм ўмарилди
Аниқланишича, бу ерда дўкон сотувчиси бўлиб ишловчи Н.Р. фуқаро Д.Б.га мазкур савдо комплекси ҳудудидаги савдо дўконларидан бирини олиб бериш масаласини бозор муҳандиси А.С. орқали ҳал қилиб беришини айтган. Бунинг учун 25 минг доллар сўраган.
Н.Р. сўралган маблағдан 9,4 минг  долларни олиб, кейинроқ қолган 15,6 минг долларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ундан кейин савдо комплекси бош муҳандиси А.С. дўкон сотувчисидан 10 минг долларни порани олаётган вақтида қўлга тушган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.С. ва Н.Р.ларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0