Бухорода янги қурилаётган бинода портлаш содир бўлди

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаВ Бухаре в строящемся восьмиэтажном доме произошёл взрыв газа
В Бухаре в строящемся восьмиэтажном доме произошёл взрыв газа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Дастлабки маълумотларга кўра, кўп қаватли бинонинг учинчи қаватида газ балони портлаган. Натижада икки киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бухоро шаҳридаги янги қурилган уйларнинг бирида газ баллони портлади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, портлаш бугун соат 17:50 да шаҳардаги Ислом Каримов кўчасида жойлашган қурилаётган саккиз қаватли бинода содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, кўп қаватли бинонинг учинчи қаватида газ балони портлаган. Натижада икки киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумот ҳозирча келиб тушмаган.
Ҳозир воқеа жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари иш олиб бормоқда.
Хабарда ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилиши қўшимча қилинган.
Янгиликлар лентаси
0