Тошкентда тепловоз “Cobalt” билан тўқнашди

© ГУВД г. ТашкентаВ Яшнабадском районе Ташкента тепловоз столкнулся с Cobalt
В Яшнабадском районе Ташкента тепловоз столкнулся с Cobalt - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Oбуна бўлиш
Яшнобод туманида тепловоз Қозоғистон фуқароси бошқарувидаги “Cobalt” автомобили билан тўқнашди. Жабрланганлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида тепловоз ва “Cobalt” автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2021
Тошкентда иккита автобус тўқнашиб кетди
ЙТҲ 8 февраль куни тахминан соат 12:30 да Охангарон кўчасида содир бўлган. Юк ташувчи тепловоз машинисти 32 ёшли О.А. белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланиб борган. Унинг йўлига 58 ёшли Қозоғистон фуқароси Б.А. бошқарувидаги “Cobalt” автомобили чиққан.
Тўқнашув оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0