Америка ва Европа ОАВ сиёсат ва йирик бизнес таъсири остидами - сўров

Oбуна бўлиш
Италия ва Франция аҳолисининг кўпчилиги ОАВ холислигига ишонмайди.

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik.  "Sputnik.Мнения" лойҳаси АҚШ ва Европа мамлакатларида ўтказилган янги сўрови бўйича, аҳолининг кўпчиллиги (56 %) оммавий ахборот воситалари сиёсатчилар ва йирик бизнес таъсири остида, бу эса ахборотнинг холислигига таъсир кўрсатади, — деган фикрда. Ушбу сўров Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси буюуртмасига биноан ICM Research компанияси томонидан ўтказилди.

“Сизнинг фикрингизча, мамлакатдаги донгдор ОАВ халқаро ва мамлакат ичидаги янгиликларни холис ёритадими ёки улар сиёсат ва йирик бизнес таъсири остидами” деган  саволга Италияликларнинг яққол кўпчиллиги (75%), Испания (69%) ва Франция(60%) аҳолисининг ярмидан кўпи ОАВларининг холислигига ишонмасликларини билдириди.

Шу қаторда америкаликларнинг 53%, немисларнинг 49% ОАВга сиёсат ва йирик бизнес таъсир кўрсатаётганига ишонч билдирди. ОАВ холислигига ишонмаётганлар сони Буюук британияда энг кам — 43%, лекин бу мамлакатда ушбу саволга жавоб бера олмаганлар сони энг кўп – 24%.

Сўров ICM Research компанияси томонидан  Sputnik ахборот агентлиги учун 2015 йилнинг 1-4 майларида ўтказилган эди. Сўралганлар умумий сони 8243 кишини ташкил қилди. Буюк Британияда — 2005, Францияда – 1041, Германияда — 1050, Испанияда – 1051, Италияда – 1049 ва АҚШда  — 2047 киши.

Сўралган аҳолининг ёши, жинси ва турар жойи қайд қилинган. Сўровнинг мамлакат доирасида хатолик эҳтимоли — 3,1%, ишончлилик эҳтимоли — 95 % ни ташкил қилди.

"Sputnik.Мнения"  лойҳаси ҳакида.

Жамият фикрини ўрганиш лойҳаси 2015 йилнинг январида Британиянинг ICM Research компанияси ҳамкорлигида ўз ишини бошлади. "Sputnik.Мнения" лойҳаси Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамият фикрини ўрганиш доимий равишда олиб борилади.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб мамлакатларда ўз радио ва мультимедиа ахборот хаб*ларига эга бўлган ахборот агентлиги.  Sputnik сайтлар, аналогли ва рақамли радиоэшиттришлар, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалардан ташкил топган.

*хаб – ваколатхона, бўлим.

Янгиликлар лентаси
0