Ўзбекча тўй маросими

Oбуна бўлиш
Ўзбекча тўй бу - ёру-дўстлар давраси, яхши кайфият, тўкин дастурхон, эзгу тилаклар, совғалар, завқли қўшик ва рақс.

Ўзбекистонда Август, Сентябр ойлари бу — тўй ўтказиш фасли.

Ҳар бир Ўзбек ҳаётида тўй — катта аҳамиятга эга. Кўпчиллик ҳашамдор тўй қилсам деб орзу қилади. Шунинг учун бўлса керак, йил сайин тўй дабдабалари меъёри ошиб-тошиб бормоқда.

Албатта бунга ҳавас қилса бўлади, лекин ушбу ҳашаматли маросимлар оиланинг ҳамёнини бутунлай қуритмоқда. Ундан ташқари, йўлларни тўсиб қўядиган узундан узоқ тўй кортежлари, ярим тунгача давом этадиган баланд мусиқа садолари жамиятнинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсизлик эмасмикин, деган савол туғилади.

Ўзбекистон ҳукумати бир не йилдан буён тўйлардаги ортиқча "ҳашамат" билан кураш олиб бормоқда. Бу борада Президент фармони 1998 йилда қабул қилинган.

Тўйларни камтарин ўтказиш учун тавсиянома:

    Меҳмонлар сони 100 кишигача;
    Тўй кортежида автомобиллар сони  4 тагача;
    Тўй тантаналарини соат 22:00 гача тугатиш;

Янгиликлар лентаси
0