Москва жомеъ масжиди

Oбуна бўлиш
Европанинг энг катта масжиди.

Москвада 10 йил давом этган янгилаш ишларидан кейин Европада энг катта Москва жомеъ масжиди очилди. Масжид эски бино ўрнида, Дуров кўчаси ва Виползов кичик кўчалари чорраҳасида, “Проспект Мира” метро бекати яқинида  жойлашган.

2011 йилда, эски бино яроқсиз ҳолга келиши туфайли қайта қурилганди. Бино қурилишига умумий ҳисобда 170 млн доллар сарфланган. Ушбу маблағ тўлалигича россия мусулмонлари хайру эҳсонлари  эвазиги йиғилган.  

Бино бошқа мусулмон давлатлари масжид меъморчилиги услубларига тақлид қилмаган ҳолда, Россия мусулмончилиги урф одатларига биноан безатилган. Бинода барча замонавий қулайликлар мужассам: аёллар учун алоҳида кириш жойи, ногиродлар учун қулайликлар ва ҳо казо.

Бино ташқи кўриниши Канададан олиб келинган мармар тошлар билан, ичкариси олтин суви юритилган нақшлар ва араб тилидаги ёзувлар билан безатилган. Асосий қандил оғирлиги 1,5 тонна, эни 4,3 метр ва баландлиги 7,6 метрни ташкил қилади. Уни яратиш учун Туркиялик 50 нафар усталар ишлаган.

Масжиднинг тантанали очилиш маросими 23 сентябрда Россия, Туркия ва Покистон мамлакатлари президентлари иштирокида бўлиб ўтди.

Сентябрдан бошлаб масжид эшиклари барча учун очиқ.

Янгиликлар лентаси
0