Террорчилик хавфи Европада мигрантлар инқирозини кучайтиради

Oбуна бўлиш
АҚШ ва Европанинг 33% аҳолиси миграция кризисининг асосий сабаби, “Ислом давлати” таҳдиди дейишмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Британиянинг машҳур Populus тадқиқотлар маркази "Sputnik.Мнения" учун ўтказган сўрови натижаларига кўра, АҚШ ва Европанинг 33% аҳолиси, миграция кризисининг асосий сабаби, Россияда таъқиқлан “Ислом давлати” таҳдиди туфайли дейишмоқда.

“Сизнинг фикрингизга кўра, Европада миграция кризиси сабаби нима” деган саволга, АҚШдан 32% сўралганлар “ИД ва бошқа ташкилотлар террорчилик хавфи” деб жавоб берди. Европда ушбу фикр тарафдорлани ундан ҳам кўп – 37 %.

Ғарбий ва Шарқий Европа аҳолиси фикрлари орасида ҳам фарқ бор. Ғарбий Европа аҳолисининг 11% миграция инқирози сабаби АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳарбий фаолияти натижаси деб ҳисоблайди. Шарқий Европада буднай фикрга 23 % аҳоли қўшилади, АҚШда – 8%.

Сўров Populus компанияcи томонидан  2015 йилнинг 25 сентябрдан  15 октябригача ўтказилди. Тадқиқотда Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Болгария, Венгрия, Чехия ва Полшадан 8000 минг киши қатнашди. Сўралганлар ёши, жинси, турар жойига қараб танланган. Ҳар бир мамлакатда ишонч эҳтимоли 95 % ни, ишонч интервали эса +/- 3,1% ни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0