16:32 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ислом ҳамкорлик ташкилоти
© Sputnik /

Ўзбекистон пойтахтида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси ўз ниҳоясига етди

Икки кун давом этган сессия доирасида ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашувлар ўтказилди, Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган 1,4 миллиард доллар миқдоридаги инвестициялар бўйича 21 келишув имзоланди ва бир нечта муҳим баёнотлар берилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, сессияда ИҲТнинг йигирма олти аъзо давлатлари вакиллари иштирок этди. Сессияда шунингдек, ИҲТ бош котиби, Ислом тараққиёт банки президенти, АҚШ, Франция, Италия, Буюк Британия ва Швейцариянинг махсус элчилари, қатор халқаро ва ҳудудий ташкилотлар вакиллари қатнашдилар.

ИҲТ 1969 йил сентябрда ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш учун ташкил этилган. 2011 йилга қадар у Ислом конференцияси ташкилоти номи билан аталган. ИҲТга 57 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ушбу ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган. Россия 2005 йилдан буён ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Яна инфографика

  • Охирги янгиланиш: 14:37 31.03.2020
    14:37 31.03.2020

    Гўшт, ун ва балиқ: озиқ-овқат маҳсулотлар захираси

    Карантин вақтида Ўзбекистон зарур товар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Шунингдек, савдо сотиш ишлари чекланмаган.

    405
  • Охирги янгиланиш: 11:06 27.03.2020
    11:06 27.03.2020

    Ўзбекистон иқтисоди учун антивирус

    Коронавирус эпидемиясининг иқтисодий оқибатларини камайтириш учун Ўзбекистонда умумий миқдори 10 трлн. сўм бўлган махсус фонд ташкил қилинди.

    484
  • Охирги янгиланиш: 13:57 26.03.2020
    13:57 26.03.2020

    Карантиндан қочганлар

    15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Яна 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    353
  • Охирги янгиланиш: 18:06 23.03.2020
    18:06 23.03.2020

    Тошкент жамоат транспортини 2020 йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда?

    Ушбу йил давомида Тошкентда BRT - тажриба лойиҳа асосида 20 та замонавий метробуслар сотиб олинади. Ундан ташқари 152 та автобус йўналишлари қайта кўриб чиқилади.

    523

Асосий мавзулар