17:44 24 Апрел 2018
Эфир
Инфографика

Қишда машина ҳайдаш сирлари

Ҳавола олиш
1528219
Қишда автомобил ҳайдаш сирлари
© Sputnik /

Қишда автомобил ҳайдаш ёздагидан жиддий фарқ қилади. Қишда автомобиллар орасидаги масофа, тезлик, тормоз ва газни қандай босиш ўта муҳим рол ўйнайди. Ундан ташқари ҳайдовчидан диққатли ва хушмуомала бўлиш талаб қилинади.

 

Йўл сирпанчиқ бўлганда, авваломбор, автомобиллар орасидаги масофани узайтириш керак, чунки ҳар қандай кутилмаган ҳодиса юз берганда, ушбу масофа сизни авариядан сақлаб қолиши мумкин.

Ҳайдаш тезлиги одатдагидан кўра паст бўлиши керак, чунки йўл усти муз ёки қор билан қопланган ҳолларда тўхташ учун 2-3 баравар узоқроқ масофа керак бўлади.

Учинчидан тормоз ва газ педалларини фақат йўлнинг тўғри бўлакларида босиш керак. Буралишда томоз ёки газни босганда автомобил ўз йўналишини йўқотиши муқаррар.

Шунингдек, ҳайдовчидан ҳам одатдагидан кўра ўта диққатли бўлиш талаб этилади. У нафақат атрофни диққат билан кузатиши, балким эшитиши ҳам керак. 

Ҳайдовчилик ҳунаридан ташқари қиш мавсумига автомобилни ҳам олдиндан тайёрлаш керак.

Тажрибали ҳайдовчилар қишдан олдин автомобил мойини алмаштиришади. Чунки янги мойнинг мойлаш хусусияти юқори бўлиб у совуқда двигателни осонроқ ўт олдириш ва унинг детллари камроқ едирилишини таъминлайди.

Шунингдек автомобил салонини қиш мавсумида тоза ва қуруқ сақлаш учун чети баланд резина гиламчалардан фойдаланиш тавсия этилади.

Қишда машина ҳайдашнинг ушбу ва бошқа сирлари билан бизнинг инфографикада танишинг.

 

Яна инфографика

  • Жанубий вокзал
    Охирги янгиланиш: 18:43 19.04.2018
    18:43 19.04.2018

    Жанубий вокзал

    Бугунги кунда Жанубий вокзалдан кунига 20дан ортиқ поездлар қатнови йўлга қўйилган.

    598
  • Приемная кампания - 2018
    Охирги янгиланиш: 18:41 13.04.2018
    18:41 13.04.2018

    Қабул - 2018: қандай янгиликлар жорий этилди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилдан бошлаб мамлакат олий ўқув юртларига ҳужжат топширишнинг янги тизимини жорий этишни таклиф қилди.

    673
  • Всемирный день воды
    Охирги янгиланиш: 09:51 07.04.2018
    09:51 07.04.2018

    7 апрель - Бутунжаҳон сув куни

    7 апрелда Бутунжаҳон сув куни нишонланади

    303
  • Остона - Самарқанда поезди
    Охирги янгиланиш: 15:00 02.04.2018
    15:00 02.04.2018

    "Остона – Самарқанд" поезди қатнай бошлади

    Апрел ойидан бошлаб Остона ва Самарқанд орасида темирйўл қатнови йўлга қўйилди. Поездлар ҳафтасига бир маротаба қатнайди.

    534

Асосий мавзулар