Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда қандай шартномалар имзолади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22-23 март кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтган расмий ташрифи давомида бир неча муҳим давлатлараро ҳужжатлар имзоланди.

Улар орасида ўзаро стратегик ҳамкорлик ва қўшничиликни янада мустаҳкамлаш ҳақидаги шартнома, Ҳудудлараро ҳамкорлик ҳақидаги шартнома, икки томонлама солиқ солишни олдини олиш ҳақидаги шартнома ва бошқалар бор.

Ўтган йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида савдо-сотиқ ҳажми 2 миллиард долларни ташкил қилди ва  ушбу  кўрсатгич илдам қадамлар билан ўсиб бормоқда.

Ундан ташқари Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида кўплаб қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қозоғистон билан ҳамкорликда ташкил қилинган 230 та корхона фаолият юритмоқда. Қозоғистонда эса Узбекистон сармоядорлари иштирокида ташкил қилинган 130 та корхона ишламоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0