Ўзбекистон ва Хитойнинг сиёсий, савдо ва маданий муносабатлари

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11-13 май кунлари Хитойда давлат ташрифи уюштирмоқда. Ундан кейин президенти 14-15 май кунилари Пекинда бўлиб ўтадиган "Битта белбоғ - битта йўл" ҳалқаро форумида иштирок этади.

Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий ва маданий алоқаларни 1992 йилдан бошлаган. Бугунги кунда икки мамалкатнинг товар айрбошлаш ҳажми 4 млрд доллардан ошган. Ўзбекистонда 700 дан ортиқ Хитой сармоялари иштирокида ташкил қилинган корхоналар фаолият юритмоқда. Келажакда икки мамлакат ўзаро савдо ҳажмини 20 млрд $ га еткизмоқчи.

Ўзбекистон ва Хитойнинг маданий муносабатлари ҳам изчил ривожланмоқда. Хусусан, Хитойда Ўзбекистонни ўрганиш институти ҳамда Алишер Навоий ва Бобур ҳайкаллари ўрнатилган. Ўзбекистонда ҳам доимий равишда Хитой маданияти кунлари ўтказиб турилади. Ундан ташқари Самарқанд ва Тошкентда Конфуций институтлари очилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0