Пахта бойлиги: хом ашёдан тайёр маҳсулотга

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон пахта саноати 21 асрда қандай ривожланаётгани ҳақида Sputnik инфографикаcида батафсил танишинг.

Маълумки, сўнгги 28 йил ичида Ўзбекистон пахта саноатида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Хусусан, республика пахта саноатини улкан миқдорда хом-ашё экспортидан тайёр маҳсулот экспортига  мослаштирмоқда.

Пахта экиладиган майдонлар камайтирилиб, унинг ўрнига бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, мевали боғлар ташкил қилинмоқда. Масалан, 1990 йилда рсепубликада 1,8 милн гектар ерга пахта экилган бўлса 2018 йилда ушбу кўрсатгич 818 минг гектарга тушди.

Шунингдек, Ўзбекистон экспортида пахта толаси миқдори ҳам йил сайин камайиб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра, 2000 йилда жами экспортнинг 27,5 % пахта тооласини ташкил қилган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсатгич бор-йўғи 1,6 %ни ташкил қилди. Шу сабабли Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта экспортчилари рўйхатидан ҳам чиқиб кетган.

Ўзбекистон пахта саноати 21 асрда қандай ривожланаётгани ҳақид инфографикамизда батафсил танишинг.

Янгиликлар лентаси
0