11:02 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Ўзбекистонда 2020 йил 1-10 январ кунлари ЙТҲлар сони

ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда ЙТҲларнинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ статистикаси ва авариялар сабабларини эълон қила бошлади. Йилнинг дастлабки 10 кунида 107 та авария натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди.

2020 йилнинг дастлабки 10 кунида мамлакатда 107 та бахтсиз ҳодиса рўй берган, уларнинг 103 таси ҳайдовчилар ва 4 таси пиёдалар томонидан содир этилган. Ушбу бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар сони 100 кишини, ҳалок бўлганлар сони эса 35 кишини ташкил этди.

Энг кўп ЙТҲлар Тошкент вилоятида - 20 та, Жиззах, Наманган ва Фарғона вилоятларида - 11 тадан, Тошкентда - 10 та рўйхатга олинди. Сурхондарёда - 9 та, Андижон вилоятида - 7 та, Бухорода, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда - 6 тадан, Навоий ва Самарқанд вилоятларида - 3 тадан, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида - 2 тадан ЙТҲ содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, энг мудҳиш ЙТҲлардан бири 9 январь куни кечаси 23.20да Тошкентдаги Бунёдкор кўчасида юз берганди. Авария оқибатида Chevrolet Lacetti нинг икки нафар йўловчиси ҳалок бўлишди. Улар ёнаётган машина ичидан чиқа олишмади ва тириклай ёниб кетишди. Яна икки нафар йўловчи, шу жумладан, ҳайдовчи касалхонага ётқизилди.

Яна инфографика

  • Автотранспорт воситалари учун махсус рухсатнома (стикер)лар
    Охирги янгиланиш: 15:51 03.04.2020
    15:51 03.04.2020

    Махсус рухсатнома

    Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

    558
  • Охирги янгиланиш: 14:37 31.03.2020
    14:37 31.03.2020

    Гўшт, ун ва балиқ: озиқ-овқат маҳсулотлар захираси

    Карантин вақтида Ўзбекистон зарур товар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган. Шунингдек, савдо сотиш ишлари чекланмаган.

    521
  • Охирги янгиланиш: 11:06 27.03.2020
    11:06 27.03.2020

    Ўзбекистон иқтисоди учун антивирус

    Коронавирус эпидемиясининг иқтисодий оқибатларини камайтириш учун Ўзбекистонда умумий миқдори 10 трлн. сўм бўлган махсус фонд ташкил қилинди.

    490
  • Охирги янгиланиш: 13:57 26.03.2020
    13:57 26.03.2020

    Карантиндан қочганлар

    15 мартдан шу кунга қадар карантинда бўлиш қоидаларини бузган 90 нафар фуқаро аниқланиб, 87 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган. Яна 3 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    365

Асосий мавзулар