06:40 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
© Sputnik /

Ушбу йил давомида Тошкентда BRT - тажриба лойиҳа асосида 20 та замонавий метробуслар сотиб олинади. Ундан ташқари 152 та автобус йўналишлари қайта кўриб чиқилади.

Бу йил Тошкент жамоат транспортида бир неча муҳим янгиликлар бўлади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 157-сонли қарорида айтиб ўтилган. 

Хусусан, 2020 йилда пойтахтда 152 та автобус йўналишлари қайта кўриб чиқилиб, улардан 131 тасини мақбуллаштирилади, 14 тасини ёпилади ва 7 та янги йўналишлар очилади. 

Шунингдек, “Тошшаҳартранспорт” 2020 йил 1 октябрга қадар Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳаси тариқасида амалга ошириш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 20 та замонавий электробус ва қувватлаш ускуналари харид қилинади.

Таъкидланишича, 2020 йил 1 сентябрга қадар жамот транспортида йўналишни режалаштириувчи “Менинг йўналишим” электрон тизимини жорий этилади.

Шунингдек, йирик автобус бекатларида йўналишлар ҳаракати жадвали ва автобуснинг етиб келиши вақтини кўрсатиб турувчи электрон-ахборот таблолар билан жиҳозланиши таъминланади.

Жамоат транспорти ҳақидаги барча янгиликлар билан инфографикамизда танишинг. 

Яна инфографика

  • Охирги янгиланиш: 19:51 03.06.2020
    19:51 03.06.2020

    Ранг-баранг карантин

    Айни дамда Ўзбекистоннинг қайси туманларида қандай карантин чоралари амал қилаётганини батафсил инфографикамизда томоша қилинг.

    511
  • Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарлик статистикаси
    Охирги янгиланиш: 15:38 01.06.2020
    15:38 01.06.2020

    Вояга етмаганлар – ҳуқуқбузарликлар статистикаси

    Статистик маълумотларга кўра, сўнгги уч йил давомида Ўзбекистонда вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар сони камайганлигини кўриш мумкин.

    113
  • Охирги янгиланиш: 11:58 29.05.2020
    11:58 29.05.2020

    Ишсизлик даражаси қайси вилоятда юқори

    Ўзбекистонда 2019 йилда меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ишсизлик даражаси 9,4 %ни ташкил қилган. Ишсизлик ҳақида батафсил инфографикамни томоша қилинг.

    544
  • Охирги янгиланиш: 16:03 26.05.2020
    16:03 26.05.2020

    Давлат ғазнаси нима билан тўлдирилмоқда?

    Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон давлат бюджети умумий тушумлар, солиқлар ва божлар асосида тўлдирилмоқда.

    435

Асосий мавзулар