08:15 20 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Инфографика

Ҳунармандларга - катта имтиёзлар

Ҳавола олиш
497 0 0
© Sputnik

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужатда ҳунармадчилик билан шуғулланувчи фудароларга қатор имтиёзлар бериш назарда тутилган. Хусусан бир қатор солиқ имтиёзлари ва кредитлар ажратиш, жумладан давлатга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини сотиб олиш мақсадларида ҳам.

Лойиҳада ҳунармандчилик турлари сифатида қуйидагилар санаб ўтилган: ганч ўймакорлиги, гиламчилик, газламачилик, тош ўймакорлиги, миниатюра, тасвирий санъат ва наққошлик, темирчилик, косибчилик, миллий либослар ва ёғоч ўймакорлиги, каштадўзлик, мусиқа аспоблари ясаш, кулоллик, чиннисозлик, заргарлик, миллий ўйинчоқлар ва сувенирлар ясаш ва бошқа ҳунарлар.

Янги қонун лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталига 9 апрел куни жойлаштирилди. Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 24 апрелга қадар давом этади.

Яна инфографика

Асосий мавзулар