08:22 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Инфографика

Тошкентда яратилган Ғалаба қанотлари

Ҳавола олиш
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)
66310
© Sputnik /

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 2000 мингдан ортиқ транспорт самолётлари ишлаб чиқарган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Тошкентда 2011 дона "Ғалаба қанотлари" - Ли-2 транспорт самолётлари ишлаб чиқарилган эди.

Ушбу самолётлар тушман ички ҳудудига десант ташлаш, ҳарбий юк ва шахсий тизимни ташиш мақсадларида кенг фойдаланилган эди. 1945 йилда ўзбекистонлик учувчи Абдусамат Тайметов айнан Ли-2 самолётида Берлиндан Москвага Рейхстаг ўстига ўрнатилган ғалаба байроғини олиб келган эди. 

Афсонавий Ли-2 самолёти бир неча ўн йиллар давомида ТАПОиЧ заводининг марказий майдонида қад кўтариб турди. Ўнг ва чап томонида фотопортретлар ўрнатилган стендлар. Бирида - "Бирлашма меҳнат фахрийлари ", иккинчисида "Улар ватани учун курашган". Хотира тахтасида: "Чкаловчи! Рўппарангда оғир ҳарбий синовлар йилларида Ўзбекистон заминида яратилган самолёт. Самолёт ишлаб чиқарувчиларнинг катта авлодининг қаҳрамона ишларига ҳурмат бажо келтир, уларнинг улуғвор анъаналарига муносиб бўл",  деган ёзувлар битилган эди.

Тошкент ҳокимиятининг қарори билан Ли-2 заводдаги ўрнидан олиб ташланди ва эҳтиёткор тиклаш ишларидан сўнг, 9-май куни Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги шарафига очиладиган Ғалаба боғига кўчирилди.

Совет Иттифоқининг мудофаа саноатида муҳим рол ўйнаган В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация заводининг қаҳрамонона меҳнати ҳақида батафсил инфографикамизда танишинг.  

 

Мавзу:
Ғалабанинг 75 йиллиги (59)

Яна инфографика

Асосий мавзулар