17:30 03 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
© Sputnik /

Фарғона водийсида 2021 йилнинг биринчи кварталидан бошлаб Қўқон, Марғилон, Андижон ва Наманган шаҳарларини туташтирувчи ҳалқа темир йўли ишга тушади.

Ҳалқа темир йўлнинг умумий узунлиги 331 км бўлади ва у Қўқон, Марғилон, Андижон ва Наманган шаҳарлари бўйлаб ҳаракатланади.

Поезд "экспресс" ва "стандарт" йўналиш бўйча ҳаракатланади. Экспресс электропоездда йўлда сарфланадиган вақт 5 соат 30 дақиқа, электропоездда эса 7 соат 30 дақиқани ташкил этади.

Йўл чиптаси нархи 5 минг сўмдан 45 минг сўмгача бўлиши кутилмоқда. Поездлар кондиционер, Wi-Fi ва USB қувватлагич билан жиҳозланади. Шунингдек, буфет, мото-велосипед учун махус жой, биоҳожатхона бошқа қулайликлар яратилади.

Фарғона водийси ҳалқа темир йўли ҳақида инфографикамизда батафсил танишинг. 

Яна инфографика

Асосий мавзулар