13:55 06 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Ўзини ўзи банд қилган шахслар - янги тартиб

Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганларни рўйхатга олиш тартиби эълон қилинди. Процедура содда ва нисбатан кам харажатли. Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилганлар томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар рўйхати кенгайтирилди.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Фаолиятни легаллаштириш бир қатор афзалликларга эга: ҚҚС ва Ягона ижтимоий солиқдан озод бўлиш, келажакда пенсия олиш учун иш стажини ҳисобга олиш, малака ошириш курслари ва ишлаш учун зарур асбоб-ускуналарни ижарага олиш имконияти, шунингдек микрокредитлар ва кредитлар бўйича имтиёзлар.

Бу ҳақда батафсил Sputnik инфографикасида билиб олишингиз мумкин.

Яна инфографика

Асосий мавзулар