02:35 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
© Sputnik

Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар жорий этиш бошланади. Ушбу карталарнинг қандай қулайлиги бор, уни олиш учун нима қилиш керак ва бошқа саволларга инфографикамиздан жавоб топинг.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ID-карталар тизими жорий этиШ ҳақида фармон имзолади. Унга кўра яқин келажакда мамлакат ичида шахсни аниқлаш учун биометрик паспорт ўрнига ID карталардан фойдаланиш бошланади. 

ID-карта ичида шаҳсий биографик маълумотлар сақланадиган электрон чип, электрон имзо сертификатлари билан жиҳозланган бўлиб, банклар ва давлат муассасаларида хизматлар олишни соддалаштиради. 

ID-карталар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балким Республикада доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам берилади. 

2021 йилдан бошлаб босқичма босқич ID-карталар тизимга ўтиш бошланади. 2031 йилга келиб биометрик паспортлар амал қилиши тўхтатилади. 

ID-карта олиш учун давлат хизматлари марказига ёки миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат қилиш ва 198,4 минг сўм давлат божини тўлаш керак бўлади.

ID-карта – фақат Ўзбекистон ҳудудида амал қилади, хорижга чиқиш учун – биометрик паспорт керак бўлади.

Яна инфографика

  • Охирги янгиланиш: 14:18 26.10.2020
    14:18 26.10.2020

    Коронавирусга қаерда тест топшириш мумкин?

    Ўзбекистонда Коронавирус инфекциясига полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида тест топшириш учун қуйидаги ташкилотларига мурожаат қилиш мумкин.

    121
  • Охирги янгиланиш: 18:06 23.10.2020
    18:06 23.10.2020

    "Тотал диктант" акцияси қандай ўтди

    Диктант матни Андрей Герсимовнинг “Per aspera” ҳикояси асосида тузилган бўлиб коинотшунос олим Циолковскийга бағишланган. 

    94
  • Охирги янгиланиш: 13:27 22.10.2020
    13:27 22.10.2020

    Рус тилида қанча ўзбекча сўз бор?

    Инсоният тарихида ҳар бир тил ўзга халқлар тилидан олинган сўзлар ҳисобидан бойиб, ривожланиб келган. Рус тили ҳам бундан истисно эмас.

    1108
  • Охирги янгиланиш: 16:39 20.10.2020
    16:39 20.10.2020

    Ўзбекистонда нечта дам олиш куни бор?

    2021 йилда Ўзбекистонда нечта расмий, нечта қўшимча дам олиш кунлари бўлади? Қайси кунлар учун маош тўланмайди, батафсил байрамлар ҳақидаги инфографикамизда танишинг.

    187

Асосий мавзулар