04:32 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
 Меҳнат мигрантлари қандай қилиб арзон чипталар сотиб олишмоқда
© Sputnik

Маълумки, пандемия туфайли киритилган карантин чекловлари ва чегаралар ёпилиши туфайли МДҲ шаҳарлари ўртасида парвозларнинг аксарияти бекор қилинди.

Ушбу вазият Россияда ишлайдиган мигрантлар учун ҳам катта қийинчиликлар туғдирмоқда. Ўз иш мавсумини якунлаб уйига қайтишни истайдиган фуқаролар бу йил авиачипталарни ўтган йилларга нисбатан 2-3 баравар қимматроққа сотиб олишга мажбур бўлишмоқда.

Москва – Самарқанд йўналишида эконом класс авиачипталар 2019 йилда 10-12 минг рублга сотиб олиш мумкин эди. Бугунги кунда эса уларнинг нархи 30-32 минг рублга кўтарилган.

Москва – Душанбе йўналишидаги чипталар одатда 13-14 минг атрофида сотилган. Айни дамда эса ушбу чипталар нархи - 37 200 рублга чиққан.

Албатта, нархлар ошишига ўзига яраша иқтисодий сабаблар ҳам бор. Россияга Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари кириши чеклангани туфайли авиапарвозлар бир йўналишга бўш учишга мажбур.

Лекин меҳнат мигрантлари ушбу вазиятда ҳам арзонроқ чипта сотиб олиш имконини топишмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида, Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри атрофида истиқомат қиладиган фуқаролар “Москва – Ўш” чипталарини сотиб олиб, Қирғизистон орқали учиб кетишмоқда.

Тожикистон фуқаролари эса Ўзбекистоннинг Самарқанд ёки Термиз шаҳарлари орқали учиб кетишмоқда. Улар учун қўшимча 2000 рубль эвазига ўзбек-тожик чегарагача трансфер ташкил қилинган.

Батафсил Sputnik инфографикасида.

Яна инфографика

  • Охирги янгиланиш: 15:41 26.01.2021
    15:41 26.01.2021

    2020 йилда энг кўп аниқланган контрабанда товарлар

    Ўзбекистон божхона назорат пунктларида энг кўп миқдорда аниқланадиган ноқонуний олиб ўтилаётган маҳсулотлар нимадан иборат?

    211
  • Охирги янгиланиш: 14:39 21.01.2021
    14:39 21.01.2021

    Пандемия йили: туғилишлар, ўлимлар ва миграция

    2020 йилда Ўзбекистоннинг асосий демографик кўрсатгичлари - аҳоли сони, туғилишлар ва ўлимлар, келиш-кетиш қандай бўлди?

    244
  • Охирги янгиланиш: 18:33 18.01.2021
    18:33 18.01.2021

    Ҳарбий куч нимадан иборат?

    Ўзбекистон Қуролли кучларида аскарлар ва ҳарбий техника сони, халқаро ҳамкорлик ва очиқ манбаалардан олинган бошқа маълумотлар.

    370
  • Охирги янгиланиш: 18:49 14.01.2021
    18:49 14.01.2021

    IMEI код аслида нима учун керак?

    Мобил қурилманинг IMEI кодини қандай рўйхатдан ўтказиш керак, бунинг учун қандай тўловлар мавжуд ва бошқа муҳим саволларга жавоблар.

    637

Асосий мавзулар