Ўзбекистон қайси давлатлар билан авиаалоқаларни чеклади?

Oбуна бўлиш
Коронавируснинг янги штамми тарқалиши муносабати билан Ўзбекистон Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерланд ва ЖАР билан авиаалоқаларни чеклади. 

Республика Коронавирусга қарши кураш штаби Махсус комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистон коронавируснинг янги штамми тарқалган 8та мамлакат билан авиаалоқаларни чеклади. 

Хусусан, 2020 йил 21 декабридан бошлаб Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерланд ва ЖАР билан авиаалоқалар тўхтатилган. Чеклов ушбу давлат фуқаролари, у ерда яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва сўнгги 14 кун давомида ушбу мамлакатларда бўлган шахсларга ҳам қўлланилади.

2021 йил 10 январдан бошлаб, юқоридаги мамлакатларда сўнгги 14 кун давомида бўлган Ўзбекистон Респуликаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14-кунлик карантинда бўлишлари шарт.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 25 декабридан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслар, чегара пунктида коронавирусга экспресс-тест топширади. Ушбу талаб барчага, коронавирусга ПЗР тест топшириб манфий натижага эга бўлганларга ҳам таалуқлидир.

Янгиликлар лентаси
0