02:17 26 Феврал 2018
Эфир
Ўзбекистон Божхона ходимлари мажлиси. Архив сурат

ЕИ экспертлари Ўзбекистонда божхона ходимларининг ўқув тизимини ўрганиб чиқади

© Государственный таможенный комитет Узбекистана
Миграция
Ҳавола олиш
69 0 0

Экспертлар Ўзбекистон божхона тизими учун мавжуд бўлган ўқув тизимини ўрганиб, унинг Бутунжаҳон Божхона тизими ташкилотининг профессионал тизимига мос келиш, келмаслигини аниқлашади.

ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Эртага Тошкентга уч кунлик ташриф билан Ўрта Осиё Чегара Бошқариш тизимларига ёрдам бериш дастурининг (БОМКА) техник маслаҳатчилар гуруҳи ташриф буюради.

Рига Техник университети мутахассислари Ўзбекистонда Божхона ходимлари учун мавжуд бўлган ўқув дастурларини ўрганиб чиқиб, уларнинг Умумжаҳон Божхона стандартларига ва ЕИнинг Солиқчилик ва Божхона иттифоқи Бош директорати тавсияномаларига мос келиш-келмаслигини аниқлашни режалаштириган.

“Ундан ташқари, мутахассисилар Ўзбекистон Олий божхона институтининг ўқув тизими, дастурлари, ўқув жараёни, методик ва техник базалари билан танишиб чиқадилар. Ташриф якунида, Умумжаҳон Божхона ташкилотида божхона ходимларига мўлжалланган ўқув дастурларини аккредитация қилиш учун керакли маслаҳатлар берилади”, — деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси.

Европа Иттифоқи БОМКА дастурини 2003 йилдан бери амалга ошириб келмоқда. Ушбу дастур доирасида, Ўрта Осиё мамлакатларига турли мақсадларни амалга ошириш учун 38 миллион Евро ажратилди.

Дастурнинг асосий вазифаси – чегарани бошқаришда замонавий тажрибани қўллаш, чегара ва миграция муассасалари имкониятларини кенгайтиришдир.

Асосий мавзулар