Миграция бўйича саволларга Telegram орқали жавоб олиш мумкин

Oбуна бўлиш
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Telegram мессенжерини ишга туширди. Эндиликда ушбу машҳур дастур орқали миграция бўйича ҳар қандай саволларга жавоб олиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Миграция масаласи бўйича ҳар қандай саволларга жавоб олишни истовчилар эндиликда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан ишга туширилган Telegram  мессенжери янгиликлар сервисига мурожаат қилишлари мумкин.
Агентлик канал @migrationuz ва  @mirgationuzbot ботини ишга туширди. Булар ёрдамида миграция борасида энг кўп сўраладиган саволларга жавоб олиш баробарида, мигрантлар ҳуқуқи бўйича ёритиладиган энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

Telegram мессенжери (@migrationuzbot) орқали агентликнинг миграция, лицензиялаш ва шахсий шартномалар бериш бўйича бўлимларига тақдим этиш учун зарур бўлган шакл ва бланкаларни юклаб олиш мумкин, деб хабар қилади агентлик.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ушбу бот каналига обуна бўлиш орқали фойдаланувчилар агентлик фаолияти билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар билан доимий равишда хабардор бўлишлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0