Владивостокда 50дан ортиқ мигрант депортация қилинди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишНоқонуний мигрантларни жўнатиш бўлими
Ноқонуний мигрантларни жўнатиш бўлими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
228 мигрантга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди

ТОШКЕНТ, 11 окт – Sputnik. Владивосток полициясининг мигрантлар яшаш жойларида ўтказган туркум рейдлари натижасида миграция қонунчилигини бузган 228 мигрантга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди, деб хабар беради Приморье ўлкаси ИИВ матбуот хизмати. Россия Федерацияси ҳудудидан қонунни бузган 58 нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилди.

"Миграция масалалари билан шуғулланувчи бўлинма мутахассислари олти юздан ортиқ мигрантларни яшаш жойларида текширувдан ўтказдилар. Россияда бўлиш тартибини бузганларга нисбатан белгиланган жарималар умумий миқдори бир миллион рублдан ошади", — дейилади хабарда.

Текширув ўтказиш билан бирга полиция ходимлари хорижлик фуқаролар билан Россия миграцион қонунчилиги борасида тушунтириш ишларини ҳам олиб бордилар, дейилади матбуот хизмати томонидан.

Янгиликлар лентаси
0