17:06 05 Декабр 2020
Эфир
  • RUB137.48
  • EUR12473.23
  • USD10427.38
Миграция
Ҳавола олиш
34320

Сахаровадаги Миграция маркази 2017 йилнинг 1-8чи январ кунлари байрам муносабати билан фаолият юритмайди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Сахаровада жойлашган Миграция маркази тугалланаётган йилнинг 31 декабр куни эрталаб соат 8.00дан 12.00(тушлик) вақтигача фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Миграция маркази ахборот хизмати хабар қилмоқда.

"Сахаровадаги Миграция маркази 1-8 январ кунлари таътилга кетади. Марказ ишламайди. Чунки 1-8 январ байрам кунлари ҳисобланади", — дейилган хабарда.

Таъкидланишича, 9 январ куни Миграция маркази одатий иш тартибида ишлайди. Яъни мигрантлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ушбу марказга эрталабки 8.00дан кечки 20.00гача мурожаат қилишлари мумкин.

Теглар:
Москва, патент, миграция маркази, январ ойи, таътил, ММЦ, Сахарово

Асосий мавзулар