Ўзбекистонда мигрантлар учун рус тилидан тест марказлари очилиши мумкин

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишУчебные пособия по русскому языку для мигрантов, архивное фото
Учебные пособия по русскому языку для мигрантов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республикада рус тили бўйича синов марказларининг очилиши Россияда ишлашни режалаштирган фуқароларга имтиҳонларга муаммоларсиз тайёрланиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билиши ҳақида сертификат олиш имкониятини беради

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида мигрантларни рус тили бўйича имтиҳонлардан ўтказиш марказлари ташкил этилиши мумкин. Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегациянинг Москвадаги Пушкин номидаги рус тили давлат институтига қилган ташрифи чоғида шу ҳақда сўз борган.

Пушкин номидаги рус тили давлат институти бошқа давлат фуқароларини тестдан ўтказиш бўйича давлат тизимига жавоб берувчи Россия тест консорциуми таркибига киради. Институт билан биргаликда ишлашдан мақсад ўзбекистонликлар учун Россияда ишлашга рухсат олиш жараёнини имкон қадар енгиллаштиришдир.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар энди Россияга "спецзаказ" бўйича борадими?

Ўзбекистон вакилларининг фикрича, республикада бундай синов ҳамда кадрлар билан таъминлаш йўналишида бир нечта марказ очиш имконияти мавжуд. Республикада рус тили бўйича синов марказларининг очилиши Россияда ишлашни режалаштирган фуқароларга имтиҳонларга муаммоларсиз тайёрланиш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигини билиши ҳақида сертификат олиш имкониятини беради.

Томонлар ўзаро музокаралардан сўнг Ўзбекистонда тест марказлари истиқболли фойдаланувчилар, хусусан марказда таълим олиш ва имтҳонларга тайёрланиш истагида бўлганларнинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда комплекс ёндашув асосида ташкил этилиши лозим деган хулосага келдилар.

Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, Россия ҳудудида Ўзбекистондан бўлган қарийб 1,6 млн. меҳнат мигранти бўлиб, республика уларнинг хорижда ишлашида қонунга риоя этилишидан манфаатдор.

Янгиликлар лентаси
0